Пиёдаларга кўчада уяли алоқа телефонидан фойдаланиш таъқиқланди

Oбуна бўлиш
Йўлнинг ҳаракат қисмида юриб бораётган пиёдаларга 2016 йил 1 мартдан бошлаб диққатни чалғитувчи электрон воситалардан фойдаланиш таъқиқланди. Ушбу қоидабузарлик учун ҳозирча жарима белгилангани йўқ.

ТОШКЕНТ, 12 янв — Sputnik. Ўзбекистон республикасида кўчанинг пиёдалар учун белгиланган қисмини кесиб ўтаётган, шунингдек, йўлнинг ҳаракат қисмида юриб бораётган фуқароларга уяли алоқа воситаларидан фойдаланиш таъқиқланди. Бундан сал олдин худди шундай қонун автомобил ҳайдовчиларига нисбатан ҳам қўлланилган эди, хабар берди Sputnik мухбирига Ўзбекистон Республикаси ИИВ Йўл ҳаракати ҳавфсизлиги Бош бошқармаси катта инспектори Мансур Рихсиев. 

Йўлнинг ҳаракат қисмидан фойдаланётган пиёдаларга уяли алоқа воситаларидан ташқари, теле- ва видеомаҳсулотларни томоша қилиш ҳам таъқиқланди. Шунингдек, уларга радио тинглаш, аудиомаҳсулотларни томоша қилиш, китоб ёки даврий нашрларни ўқиш, умуман, киши диққатини жамлашга ҳалал берадиган турли электрон воситалардан фойдаланиш таъқиқланди.

Ўзбекистонда 1 мартдан бошлаб янги йўл қоидалари кучга киради

Ушбу қонунчилик нормалари 2016 йилнинг 1 мартидан бошлаб кучга кирувчи Йўл ҳаракати қоидаларининг янги таҳририда кўзда тутилган. Аммо бу дегани, қоидани бузган пиёдалар дарҳол жаримага тортилади, дегани эмас.

Рихсиевнинг сўзларига қараганда, ўзбекистон Республикаси Кодексида ушбу қоидабузарлик учун маъмурий жазо белгиланмаган.

"Биз ҳозирда экспертлар ва қонун чиқарувчилар билан ҳамкорликда Кодексга тегишли ўзгартиришлар киритиш устида ишлаяпмиз. Тегишли ўзгартиришларни жорий йилнинг 1 мартига қадар Кодексга киритишга улгурамиз, деб умид қиламан", — таъкидлади у.

Инспектор жарима миқдори қанча бўлиши ҳақидаги саволга жавобан “жарима миқдори келажакда муҳокама натижаларига кўра белгиланади”, дея таъкидлади.

Янгиликлар лентаси
0