ТОШКЕНТ, 12 янв — Sputnik. 2015 йилда Самарқанда вилоятида 6,2 млрд сўм бюджет маблағи мақсадга мувофиқ ишлатилмаганлиги прокуратура текширувидан кейин маълум бўлганлиги ҳақида хабар бермоқда, “Самаркандский вестник” газетаси.
Прокуратура томонидан ўтказлган текширувлар натижасида, йўл қўйилган қоидабузарликлар, хусусан ижтимоий тўловларни белгилаш, ойликларга қўшиб ёзиш, ўз вақтида тўламаслк, пенсия ва бошқа ижтимоий тўловларини банклар, жавобгар шахслар ва ташкилотлар томонидан ўғирлаш ҳолатлари аниқланган.
Бюджет ташкилотларини текшириш вақтида бир қатор молиявий қоидабузарликлар аниқланди. 2015 йилда бюждет маблағларини ишлатиш борасидаги қоидабузарликлар 16,5 млрдни ташкил қилди, улардан 2,2 млрд сўми ўғирланган.
Вилоят ҳудудиднинг турли жойларида, керакли назорат бўлмаганлиги туфайли, ижтимоий тўловлар ва пенсияларни тўлашда бир қатор қонунбузликларга йўл қўйилган.
Пояриқ тумани почта бўлими мансабдор шахслари, АБК “Агробанкнинг” Челак тумани филиалидан 662 млн сўм маблағни олиб, почта бўлимида ушбу маблағни пенсия сифатида тарқатилди деб расмийлаштиришган. Аслида эса ушбу маблағни ўзлаштириб олишган. Ушбу ишга алоқадор шахсларга нисбатан жиноий иш қўзғатилган.
Ўтган йил дамомида ўғирланган бюджет маблағи Самарқанд шаҳрида 1, 185 миллион сўм,
Ургут туманида 1,060 миллион сўм, Пастдарғом туманида 946,3 миллион сўм, Қўшрабат туманида 858 миллион сўм, Пояриқ туманида 644 миллион сўм, Иштихон туманида 614 миллион сўм, Каттақўрғон туманида 521 миллион сўм, Жомбой туманида 420 миллион сўмни ташкил қилди.
2015 йилда ўтказилган маҳала қўмиталари текширувида кам таъминланган оилаларга ёрдам пули сифатида ажратилган бюждет маблағидан 465,9 млн сўм ўғирлангани аниқланган.
Вилоят прокуратураси томонидан 2015 цилда ушбу соҳада 125 жиноий иш қўзғатилган.