ОАВ: ИД Ироқда 80 кишини қатл қилди

Oбуна бўлиш
Ироқда ИД жангарилари томонидан ҳарбийлар, полиция ходимлари ва ИД мафкурасига қарши бўлган бир неча ўнлаб кишилар қатл қилинди.

ТОШКЕНТ, 10 янв — Sputnik. “Ислом давлати” жангарилари Ироқнинг Мосул шаҳри яқинида 80дан зиёд кишини қатл қилишди, деб хабар бермоқда РИА Новости Ироқнинг Alsumaria телеканали хабарига асосоан.

Телеканал хабарига кўра, Найнава вилоятидаги Эл-Газлани ҳарбий лагери ҳудудида ИД жангарилари 80дан зиёд кишини қатл қилган. Улар орасида ҳарбийлар, полиция ходимлари ва ИД мафкурасини қўллаб-қувватламаган бир неча кишилар бўлган. Жангарилар ўз қурбонларини жосусликда ва Ироқ ҳукумати билан ҳамкорликда айблаган.

Ироқнинг катта шаҳарлари орасида иккинчи ўринда бўлган Мосулни ИД жангарилари 2014 йилнинг 14 июнида қўлга киритишган. Ироқ Бош вазири Эр-Рамадида жанговор операция тугатилганидан кейин Мосулни жангарилардан тўлиқ озод қилишга ваъда берган эди. Ушбу режалар ҳақида Sputnik агентлигига Ироқ армиясининг расмий вакили Яҳё Расул сўзлаб берган эди.

Янгиликлар лентаси
0