Ўзбекистон чегарачилари қирғиз чегарабузарларга қарата ўқ узди

© ИА "Жахон"Ўзбек чегарачиси
Ўзбек чегарачиси - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Воқеа 9 январ куни Наманган вилоятида шахси аниқланмаган кишилар Республика ҳудудидан металл трубаларни олиб чиқиб кетмоқчи бўлганда содир бўлган.

ТОШКЕНТ, 10 янв — Sputnik. Давлат чегарасини қўриқлаш бўлими вакилининг сўзларига қараганда, чегарачи отряд Ўзбекистон ҳудудидан металл трубаларни ўғирламоқчи бўлган бир неча кишига қарши ўқ узган.

Унинг сўзларига қараганда, 9 январ куни соат 15:45 атрофида Наманган вилояти, Ўйчин тумани Ўрикзор аҳоли пункти яқинида, чегарачилар труба кесаётган бир неча нотаниш кишиларни учратиб қолган.

“Қоидабузарлар чегарачилар буйрғига бўй сўнмагач, осмонга қарата бир неча марта ўқ узилган. Бунга қарамасдан улар ўз ишини давом эттираверган.Шундан кейин ўзбек чегарачилари қоидабузарларга қарши қурол ишлатишга мажбур бўлишган”, — деди чегара қўриқлаш бўлими вакили.

Оқибатда қоидабузарлардан бири чап оёғидан яраланган ва Уйчин тумани касалхонасига еткизилган. Ҳозирги вақтда унинг аҳволи қониқарли деб баҳоланмоқда. Қолган қоидабузарлар қочишга улгурган.

Жабрланган Қирғизистоннинг Жалолобод тумани, Аксий район, Дерес аҳоли пунктида яшовчи фуқаро бўлиб чиққан.

Шу куннинг ўзидаёқ Ўзбекистон ва Қирғизистон чегара қўриқлаш хизматлари вакиллари учрашув ўтказишган ва бўлиб ўтган воқеани муҳокама қилишган. Ҳуқуқни сақлаш органлари ҳам ушубу воқеа бўйича ўз текширувларини олиб бормоқда.

Янгиликлар лентаси
0