ТОШКЕНТ, 9 янв — Sputnik. Ўзбекистон Бош прокуратураси ишонч телефонларига 2015 йил 1 июлдан 31 декабргача 26612 мурожаат қабул қилди. Улардан 158таси – тадбиркорлардан, газета.uz хабарига асосан.
Қилинган мурожаатлар дан кейин, прокуратура текширувлари натижасида 5,9 млрд сўм миқдорда пенсия ва ойликлар тўланди, 486 млн сўмлик алиментлар ва бошқа қарзлар ундирилди, 101 ноқонуний қарор бекор қилинди, судларга 20,09 млрд сўмлик жарима учун аризалар топширилди. Қонунни қўпол равишда бузиш ҳоллари бўйича 168 жиноий иш қўзғатилди, 319 киши маъмурий жавобгарликка тортилди.
Тадбиркорлар мурожаатлари бўйича 7та жиноий иш қўзғатилди, 26 киши маъмурий жавобгарликка тортилди, 19 та ноқонуний қарор бекор қилинди. Ундан ташқари Тадбиркорларга 6,1 млрд. сўм кредит олишда кўмак берилди.
Мурожаатларни тезкор равишда кўриб чиқиш учун, ишонч телефонлари марказини 34 вазирлик билан боғлаш учун тезкор алоқа тизими ўрнатилган. Тадбиркорлар мурожаатлари устунвор равишда кўриб чиқиш таъминланган. Ҳар бир мурожаат устидан электрон назорат олиб борилади.