ТОШКЕНТ,9 янв — Sputnik. Бугун, 9 январ куни тонг соат 4:02 да Тошкентда магнитудаси 3 балли ер қимирлаши қайд қилинди, Ўзбекистон Фавқулодда Вазиятлар вазирлиги хабарига кўра.
Ушбу ер қимирлашининг эпицентри Тошкент шаҳридан 55 километр жануби-ғарбда, Янгийўл туманида бўлган. Янгийўлда ер қимирлаши кучи 3,6 баллни ташкил қилди.
Зарар кўрганлар ҳақида хабар берилмаган.