Скутер ва квадроцикллар мотоциклга тенглаштирилди

© Sputnik / Виталий Аньков / Медиабанкка ўтишСкутер ҳайдовчиси
Скутер ҳайдовчиси - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ушбу йилнинг 1 мартдан бошлаб, скутер ёки квадроцикл ҳайдаш учун ҳам уларга давлат рақами олиш ва ҳайдовчилик гувоҳномасида “А” тоифаси очиқ бўлиши керак.

ТОШКЕНТ, 9 янв — Sputnik. Ўзбекистонда, янги ЙҲХ қоидаларига биноан, двигател ҳажми 50 см кубдан, ёки максимал конструктив тезлиги 50 км/соатдан ошиқ бўлган скутерлар, электроскутерлар ва квадроцикллар мотоциккларга тенглаштирилди, газета.uz хабарига асосан.

ИИВ ЙҲХ Бош бошқармаси бошлиғи Холматжон Сайдалиев “Постда” газетасига берган интервьюсида айтишича, бу дегани — юқорида кўрсатилган транспорт воситалари ЙҲХ хизматида қайд қилиниб, уларга давлат рақами берилади. Уларни бошқариш учун эса “А”  тоифаси очиқ бўлган ҳайдовчилик гувоҳномаси керак бўлади.

Ўзбекистонда 1 мартдан бошлаб янги йўл қоидалари кучга киради

“Автомобилл йўлларида кун сайин кўпроқ замонавий электро скутер ва квадроцикллар учрамоқда. Уларни бошқарувчи шахслар томонидан ҳам ЙҲХ қоидаларини бузиш ҳолатлари қайд этилмоқда. Шунинг учун ҳам ЙҲХ қоидаларидаги “мотоцикл” тушунчаси ҳам кенгайтирилди”, — деди ЙҲХ Бош бошқармаси бошлиғи Х. Сайдалиев.

Олдин хабар берганимиздек, ЙҲХ қоидаларининг янги таҳрири ушбу йилнинг 1 мартидан кучга киради.

Янгиликлар лентаси
0