Пойтахтдаги қутқарув хизматига 2015 йил давомида 300 минг қўнғироқ бўлган

Oбуна бўлиш
2015 йил давомида уй, лифт ичида қамалиб қолган ҳамда бошқа нохуш вазиятларга тушган 365 нафар кексаларга зарурий ёрдам кўрсатилган.

ТОШКЕНТ, 8 янв — Sputnik. Қутқарув хизмати бошқармасига 2015 йилда юклатилган вазифалардан келиб чиққан ҳолда ҳамда “Кексаларни эъзозлаш йили”да қарияларнинг соғлиғини сақлаш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ҳаётига хавф солувчи вазиятлар юзага келганда тезкор ёрдам кўрсатиш тўғрисида бошқарма қутқарувчиларига доимий равишда тегишли кўрсатмалар бериб келинди, хабар қилади «Газета.uz».

Бошқарманинг қидирув-қутқарув гуруҳлари томонидан 2015 йил давомида уй, лифт ичида қамалиб қолган ҳамда бошқа нохуш вазиятларга тушиб колган 365 нафар кексаларга зудлик билан зарурий ёрдам кўрсатилди.

2015 йилда бошқарманинг “1050” телефон рақамларига Тошкент шаҳар аҳолиси ва меҳмонлари томонидан 295146 та қўнғироқлар келиб тушган бўлиб, уларнинг 1968 таси ёрдам сўраб мурожаат қилган. Ушбу рақамга келиб тушган мурожаатлар турига қараб, Тошкент шаҳар коммунал тизими хизматлари, Ички ишлар бош бошқармаси, Фавқулодда вазиятлар бошқармаси, Тез тиббий ёрдам хизмати ходимлари томонидан керакли амалий ёрдам кўрсатилиши бўйича ушбу хизматларнинг тезкор навбатчиларига хабар берилиб, улар томонидан аварияларни тезлик билан бартараф этилиши назоратга олинмокда.

Янгиликлар лентаси
0