Intercept: Саудия Арабистони шиалар бор нефтни тортиб олишидан ҳавотирда

© AP Photo / Vahid SalemiСаудия Арабистонида содир этилган қатлларга қарши намойиш.
Саудия Арабистонида содир этилган қатлларга қарши намойиш. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Саудия Арабистонидаги қатл замирида Қироллик оиласининг энг ваҳимали қўрқуви яширинган. Саудиячилар шиалар алоҳида ажралиб чиқиб, нефтнинг ҳаммасини тортиб олади ва Эрон шиаларига бориб қўшилади, деб қўрқяпти, ёзади Intercept нашри шарҳловчиси.

ТОШКЕНТ, 8 янв — Sputnik. Шиа тарғиботчиси ан-Нимр қатли оқибатида юзага келган Яқин Шарқдаги дипломатик инқироз замирида нефт ресурсларини назорат қилиш истаги ётибди, деб ёзади The Intercept портали шарҳловчиси Джон Шварц, РИА Новости асосида.

"Ер ости қазилма бойликларининг деярли барчаси Форс қўлтиғида, яъни шиалар эгаллаган ҳудудда жойлашган. Сунний мусулмонлари кўпчиликни ташкил қилувчи Саудия Арабистонининг энг йирик нефт конлари ҳам шиалар яшовчи Шарқий провинцияларда жойлашган”, — деб ёзади Шварц АҚШ Ҳарбий ҳаво кучлари махсус операциялар мактаби профессори томонидан тузилган харитани далил сифатида келтирар экан. 

Ироқдаги шиа мусулмонларининг шайх Нимр ал-Нимр қатлига қарши намойиши. - Sputnik Ўзбекистон
Эрон ва Саудия Арабистони “совуқ уруши”нинг 7 сабаби

Саудия қироллиги оиласи мамлакат шиалари алоҳида ажралиб чиқиб, улардан нефтнинг борини тортиб олишидан ва Эрон шиаларига бориб қўшилишларидан қаттиқ ваҳимага тушиб қолган. Муаллифнинг таъкидига қараганда, саудиячиларда бу қўрқув 2003 йилда АҚШ Ироққа бостириб кириб, Саддам Ҳусайн режимини тўнтарганидан сўнг пайдо бўлган. Чунки, ўшанда Ироқ ҳукумати тепасига Эрон томонидан қўллаб-қувватланган шиалар кўпчилиги келган.

"Саудиячилар томонидан амалга оширилган Нимр ан-Нимр қатли шиалар орасида ўзбошимчаликни илдизи билан йўқ қилишга қаратилган, дейиш мумкин. Саудия Арабистони 2011 йилги Баҳрайндаги “Араб баҳори” инқилобини ҳам худди шундай мақсадларда бостирган эди", — ҳисоблайди Шварц. 

Муаллифнинг ёзишича, Саудия Арабистонининг шиа мусулмонларига нисбатан нафрати нефт қазилмалари топилмасидан олдин ҳам мавжуд бўлган. Аммо гап “қора олтин”га бориб тақалмаганида шиа ва сунний мусулмонлари ўртасидаги келишмовчилик бугунги каби ўта ўткир тус олмаган бўларди.

 

Янгиликлар лентаси
0