Пенсия учун минимал стаж миқдоринини ошириш таклиф этилди

© Sputnik / Борис Приходько / Медиабанкка ўтишКекса момо.
Кекса момо. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
7 январь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар киритиш ҳақидаги масалани кўриб чиқишди ва ушбу қонун лойиҳасини бир овоздан қабул қилишди.

 

ТОШКЕНТ, 8 янв — Sputnik. “Адолат” Социал демократик партияси матбуот хизматида аниқлик киритилишича, бугунги кунда ёшга доир пенсия тайинлаш учун етарлича иш стажига (эркаклар 25 йил, аёллар 20 йил) эга бўлмаган шахсларга ёшга доир пенсиялар тайинлаш тартиби “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги қонуннинг 8-моддаси билан тартибга солиниб, унга асосан иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ёшга доир пенсиялар ушбу қонун 37-моддаси биринчи қисмининг тегишли бандларида назарда тутилган камида 5 йил иш стажи мавжуд бўлган тақдирда, бор стажга мутаносиб миқдорда тайинланади.

Қайд этилишича, таклиф этилаётган қонун лойиҳасига мувофиқ иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги умумий асосларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи минимал талаб қилинган иш стажини ушбу соҳада хорижий давлатлар тажрибасини ўрганиш асосида 7 йилга ошириш назарда тутилмоқда.

Расмий статистик маълумотларга биноан, Ўзбекистон аҳолиси сони 2015 йилда 31 миллиондан ошган, пенсия ёшидаги кишилар сони 2,8 миллионни ташкил қилади. HelpAge International Халқаро хайрия ташкилоти маълумотига кўра, Ўзбекистонда кекса ёшдагилар сони 2050 йилда 19,4% ошиши кутилмоқда.

 

Янгиликлар лентаси
0