АҚШда террорчиларга моддий ёрдам берган ўзбек 25 йилга қамалди

© fotoliaҚўлкишан.
Қўлкишан. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон фуқароси Фазлиддин Қурбонов 2015 йил августда террорчиларга моддий кўмак берганликда ҳамда портловчи моддаларни сақлаганликда айбдор, деб топилган. У белгиланган жазони ўтагач, Ўзбекистонга депортация қилиниши маълум қилинди.

ТОШКЕНТ, 8 янв — Sputnik. Айдахо штати Федерал суди ўзбекистонлик Фазлиддин Қурбоновни террорчиларни қўллаб-қувватлашда ва портловчи моддаларни сақлашда айбдор, деб топиб 25 йил қамоқ жазосига ҳукм қилди, хабар қилади АҚШ Адлия вазирлиги.

"Фазлиддин Қурбонов Ўзбекистонда таъқиқланган “Ўзбекистон ислом ҳаракати” террорчилик уюшмасига моддий ёрдам беришга ҳаракат қилган ҳамда қўлбола бомба ёрдамида жангарилари кўмагида АҚШ ҳудудида терактларни амалга оширмоқчи бўлган”, — таъкидлайди АҚШ бош прокурорининг миллий хавфсизлик бўйича ёрдамчиси Жон Карлин.

Қурбонов “Ўзбекистон ислом ҳаракати” вакиллари билан Скайп орқали мулоқотга чиққан куннинг ўзидаёқ АҚШ Федерал Тергов Бюроси томонидан назоратга олинган. Бюро маълумотига кўра, Қурбонов террорчилар билан америкаликларга нисбатан душманчилик кайфиятида эканлиги, АҚШ ҳудудида, жумладан, Айдахо ва Техасдаги ҳарбий базаларда портлашлар содир этиш учун бомба ясамоқчилигини муҳокама қилган.

Қурбонов ҳибсга олинмасидан олдин узоқ вақт давомида АҚШ Федерал Тергов Бюроси кузатувида бўлган.

Янгиликлар лентаси
0