ТОШКЕНТ, 6 янв — Sputnik. Шимолий Кореянинг водород бомбасини синовдан ўтказганлиги ҳақидаги баёноти Кремл вакилларини ҳавотир олишга мажбур қилди. Бу ҳақда Россия президенти матбуот-котиби Дмитрий Песков маълум қилди, РИА-Новости хабарига кўра.
6 Январ 2016, 11:04
“Москва Корея Халқ Демократик Республикаси водород бомбасини синовдан ўтказганлиги ҳақидаги хабарлардан ҳавотир олмоқда”, — деб таъкидлади у.
"Президент Владимир Путин барча станциялар, шу жумладан сейсмологик станциялар томонидан тақдим этилаётган маълумотларни ҳам чуқур ўрганиб чиқиш ҳақида кўрсатма берди. Агар синов ҳақидаги маълумотлар тасдиқланса, ҳолатни таҳлил қилиб чиқиш буюрилди”, — таъкидлади Песков.