ТОШКЕНТ, 6 янв — Sputnik. Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Икром Назаров Олма-Отага жўнаб кетди, хабар беради республика Ташқи ишлар вазирлиги.
Маълумот учун, Икром Назаров бунгача Ўзбекистон Республикасининг Польшадаги Муваққат ишлар вакили, маслаҳатчи лавозимида ишлаган.
" Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланган Икром Назаров 2016 йил 5 январ куни Тошкентдан Олма-Отага жўнаб кетди”, — хабар беради маҳкама.