ТОШКЕНТ, 6 янв — Sputnik. 2015 йилда Бухоро вилоятида 20 та вилоят ташкилотлари раҳбарлари алмашди, деб ҳисобот берди вилоят депутатлари Кенгаши сессиясида вилоят ҳокими Муҳиддин Эсанов, «Газета.uz» хабари асосида.
“Раҳбарларнинг 11 нафари ўзларига юклатилган вазифаларни тўлиқ бажармаганликлари сабабли эгаллаб турган лавозимларидан бўшатилди”, таъкидлади ҳоким.
Муҳиддин Эсанов янги 2016 йилда ҳам раҳбар кадрларга нисбатан талабчанлик устувор тамойиллардан бири бўлишини таъкидламоқда.