Ҳасан Руҳоний: Ар-Риёд муносабатларни узиш орқали ўз жиноятини яшира олмайди

© Sputnik / Михаил Климентьев / Медиабанкка ўтишЭрон Ислом Республикаси президенти Ҳасан Руҳоний.
Эрон Ислом Республикаси президенти Ҳасан Руҳоний. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Саудия Арабистонида шиа тарғиботчиси ан-Нимрнинг қатл қилиниши Эронда оммавий норозилик намойишларини келтириб чиқарди. Мамлакатлар ўртасида дипломатик алоқалар узилди.

ТОШКЕНТ, 5 янв — Sputnik. Эрон президенти Ҳасан Руҳонийнинг фикрича, Ар-Риёднинг дипломатик муносабатларга барҳам бериш қарори Саудия Арабистони томонидан содир этилган жиноятни яшира олмайди.

"Саудия Арабистони диний етакчини қатл қилди ва у энди дипломатик муносабатларни узиш орқали ўз жиноятини яшира олмайди", — деди Эрон президенти Дания ТИВ раҳбари Кристиан Женсен билан Теҳрондаги учрашуви чоғида.

Саудиячилар томонидан шиа тарғиботчиси ан-Нимрнинг қатл этилиши ҳақидаги хабар шиа сиёсий ва диний арбобларини қаттиқ ғазабга келтирди ва натижада оммавий норозилик намойишлари бошланиб кетди. Намойишлар вақтида Саудия Арабистонининг Теҳрондаги элчихонасига ўт қўйилди.

Бу ҳолат Ар-Риёд ва Теҳрон ўртасида дипломатик муносабатлар батамом узилишига сабаб бўлди.

Шундан сўнг, аввал Баҳрайн ва Судан Эрон билан алоқаларни тўхтатди. Кейинроқ эса БАА ва Кувайт Теҳрондаги элчиларини чақириб олди.

 

Янгиликлар лентаси
0