Дунё Учинчи жаҳон уруши арафасидами?

© Sputnik / Михаил Воскресенский / Медиабанкка ўтишСуриядаги аҳвол.
Суриядаги аҳвол. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Италиянинг Il Giornale нашри муаллифларидан бири Франческо Альберони урушни юзага келтирадиган учта сабабни санаб ўтди.

 

ТОШКЕНТ, 5 янв — Sputnik. Дунёдаги ҳозирги аҳволга нисбатан Учинчи жаҳон уруши деган атамани қўллашнинг кераги йўқ, дейди Италиянинг Il Giornale нашри муаллифи Франческо Альберони.

“Биринчи ва Иккинчи жаҳон урушлари давомида кўпгина мамлакатлар иккита коалиция ёрдамида бир-бирига қарши уруш олиб борганлар. Ҳозирда иккита бир-бирига душман блоклар тўқнашуви юз бермагани боис, дунёдаги ҳозирги аҳволга нисбатан Учинчи жаҳон уруши атамасини қўллаб бўлмайди”, — дейди аналитик.

"Дунё бўйича бир нечта урушларни келтириб чиқарувчи учта асосий низо мавжуд", — ёзади у.

Альберонининг фикрича, биринчи галдаги низо — бу Қўшма Штатлар ва Россия ўртасидаги можаро.

Америка байроғи. Вашингтон. - Sputnik Ўзбекистон
Сенатор Сандерс: АҚШ ҳали ҳам СССР билан “совуқ уруш” олиб бормоқда

"Берлин девори қулагач, Америка Ғарбий Европа давлатлари ва Россия ўртасидаги иқтисодий иттифоқ муносабатлари кучайиб кетишидан чўчиб, Россияни Европадан узоқлаштириш учун ҳамма чорани қўллади ва кейинчалик уларни ислом давлатларига қарши қўйди, деб ҳисоблайди у. 

Дунёдаги иккинчи низоли ҳолат сифатида ислом дунёсида инқилобий кайфият уйғонаётганини олиш мумкин, деб ёзади муаллиф. Аксарият мамлакатларда радикал ҳаракатлар вужудга келди, улар ислом давлатини тиклашни ўз олдиларига мақсад қилиб қўйганлар.

Учинчи можаро эса ислом дунёсининг ички муаммосига бориб тақалмоқда: шиа ва суннийлар  ўртасида Ироқ, Сурия ва Яманда кечаётган уруш бунинг яққол далилидир.

 

Янгиликлар лентаси
0