ТОШКЕНТ, 5 янв — Sputnik. Ўзбекистон миллий телефон компанияси янги йилдан бошлаб стационар алоқа абонентлари учун янги тарифлар жорий қилди, компания сайтида хабар берилишига кўра.
Унга кўра, стационар алоқа абонентлари учун уч хил янги қўшимча тарифлар киритилади. “Шаҳар”, “Вилоят”, “Республика” тарифлари шаҳар, вилоят ва республика бўйлаб, чекланган миқдорда чиқиш қўнғироқларни ўз ичига олган. Янги тарифга кўра, Uzmobile ва бошқа уяли алоқа компаниялар абонентларига қилинадиган чиқиш қўнғироқлари турли хил баҳоланади. Барча кириш қўнғироқлари бепул.
Ойлик тўлови 10 минг сўм бўлган, “Шаҳар” тарифига, шаҳар бўйлаб ва Ўзбектелеком абонентларига — 1500 минут вақт киритилган. Бошқа компаниялар уяли операторлари номерларига 300 минут вақт киритилган. Вилоят ва республика бўйича қўнғироқлар киритилмаган.
Ойлик тўлови 15 минг сўм бўлган “Вилоят” тарифига шаҳар, вилоят ва Ўзбектелеком абонентлари номерларига 1500 минут, бошқа операторлар номерларига 300 минут вақт киритилган.
Ойлик тўлови 25 минг бўлган “Республика” тарифига шаҳар, вилоят, республика бўйлаб ва Ўзбектелеком уяли алоқа абонентлари номерларига 1500 минут, бошқа операторлар номерларига 300 минут вақт киритилган.
Белгиланган ҳажмдан ошган сўзлашувнинг ҳар бир минути шаҳар бўйлаб – 9 сўм, вилоят бўйлаб 25 сўм ва республика бўйлаб 65 сўмни ташкил қилади.