“Шарли Эбдо” ўзининг янги карикатурасини “Қотил Худо” деб номлади

© Sputnik / Антон Денисов / Медиабанкка ўтишФранциянинг Charlie Hebdo сатирик журнали.
Франциянинг Charlie Hebdo сатирик журнали. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Нашрнинг махсус сони бир миллион нусхада чоп этилиши кутилмоқда.

ТОШКЕНТ, 5 янв — Sputnik. “Шарли Эбдо” журнали таҳририятига ҳужум уюштирилганига бир йил бўлгани муносабати билан таҳририят ходимлари муқовада журналистлар ўлимига сабабчи айбдор суратини чоп этишга қарор қилдилар.

Нашрнинг янги сони 6 январда сотувга чиқади. BFM TV телеканали маълумотига кўра, муқовада Худонинг умумлаштирилган қиёфаси чоп этилган. У соқолли, қон сачраган кийимда ва елкасида Калашников автомати билан тасвирланган.

"Орадан бир йил ўтди, қотил эса ҳамон озодликда", — дея изоҳ берилган карикатурага. Карикатура муаллифи таҳририят раҳбари Лоран Суриссо.

Махсус соннинг бош мақоласида журналистлар “дин устидан кулишга жазм қилгани учун” таҳририятни йўқ қилишга аҳд қилган дин мутаассибларини ёмонлашган.

Динга қарши сиёсат олиб борувчи нашр ўзининг ҳақоратомуз карикатуралари “қаҳрамонлари” сифатида католик черковлар кардиналлари, Рим папаси ва давлат раҳбарларини танлайдилар. Аммо журнални дунёга машҳур қилган карикатура бу Муҳаммад пайғамбарнинг суратлари бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Charlie Hebdo таҳририятига ўтган йилнинг 7 январида ҳужум уюштирилган эди. Қуролланган икки жиноятчи таҳририятга бостириб кириб, одамларга қарата ўқ очган. Натижада 12 киши ҳалок бўлган, жиноятчилар воқеа жойидан қочишга муваффақ бўлганлар.

 

Янгиликлар лентаси
0