“Ўрта Осиё – Марказ” газ ўтказгичи
Газ қувури қурилиши 1967 йилдан 1975 йилгача давом этган, ва уша даврда у дунёдаги энг йирик газ ўтказгич бўлган. Газ ўтказгич қувурининг диаметри 1,20 м – 1, 40 мни ташкил қилади. Ушбу газ қувури Ўзбекистон, Туркманистон ва Қозоғистон ҳудудидан Россиянинг саноат марказига газ еткизиб бериш учун қурилган. 1985 йилга келиб “Ўрта Осиё – Марказ” газ ўтказгичи йилиги 80 млрд куб метр газ еткизиб бериш қувватига эга бўлган.
Ҳозирги кунда Россия, Қозиғистон, Туркманистон ва Ўзбекистон ушбу газ қувуридан биргаликда фойдаланмоқда. Мамлкатлар орасида бу борада бир неча битимлар бор.
Ўзбекистон ва Туркманистндан Газпром томонидан сотиб олинаётган газ “Ўрта Осиё – Марказ” газ қувури орқали транспортировка қилинади.