Россия ва Грузия чегарасида юк машиналари тиқилиб қолди

© Sputnik / Максим Богодвид / Медиабанкка ўтишТатаристонда кучли қор ёғини
Татаристонда кучли қор ёғини - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Грузия тоғларида тўрт кундан бери ёғаётган кучли қор турли муаммолар келтириб чиқармоқда.

ТОШКЕНТ, 5 янв – Sputnik, Мэги Кикалейшвили. Грузиядан Россияга йўл олган юк машиналари ҳайдовчилари бир неча кундан бери Россия чегерасида Ларс божхона-ўтказув пунктини очилишини кутиб туришибди, РИА Новости “Рустави 2” телеканали хабарига асосоан.

Телеканал мухбирлари ва оператори, ёмон об-ҳаво туфайли юк автомобиллари тўхтаб қолган жойгача етиб бора олишмаган. Ушбу маълумот маҳаллий ҳукумат вакиллари томонидан ҳали таксдиқланманган.

4 кундан бери Грузия тоғларида кучли қор ёғмоқда. Бу жуда кўп муаммолар чиқарди, 2 кун давомида Россияга келувчи асосий йўлда транспорт қатновига чекланиши натижасида 150 дан зиёд автомобиллар йўл тозаланишини кутиб қолдилар. Ҳаво ҳарорати —17 градусни ташкил қиларди.

Кўп қор ёғиши натижасида Аджар тумани аҳолисининг бир қисми электр таъминотидан узилиб қолди. Шторм хавфи эълон қилиниши мунособати билан Батуми шаҳри порти ёпилган, Кутаиси аэропортидан парвозлар тўхтатилган.

Грузия Ички Ишлар оператив бошқармасига об-ҳаво бузилишидан зарар кўрган фуқаролардан январнинг биринчи 4 кунида 700 дан зиёд қўнғироқлар бўлди.

Янгиликлар лентаси
0