ТОШКЕНТ, 4 янв — Sputnik. 2016 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистон уяли алоқа операторлари ўз фаолиятидан оладиган даромадга қараб солиқ тўлайди, дейилган душанба куни эълон қилинган президент Ислом Каримовнинг қарорида.
Ҳужжатга кўра, агар уяли алоқа соҳасида ишлайдиган корхона рентабеллиги 20% ни ташкил қилса оператор одатий ставка бўйича — 7,5 % солиқ тўлайди. Даромаднинг 20 % дан ошган қисмидан 50 % солиқ олинади.
Ахборот технологиялари ва коммуникациялар вазирлиги маълумотга қараганда, Ўзбекистонда 2015 йилнинг охирида уяли алоқа абонентлари базаси 21,6 миллионни ташкил қилар эди. Бу 2014 йилга қараганда 1,6 миллионга кўп.
Ҳозирги вақтда Ўзбекистон уяли алоқалар бозорида бешта уяли алоқа операторлари бор: Билайн, Юселл, ЮМС, Перфектум ва Узмобайл компаниялари. Ўзбекистонда уяли алоқа хизмати асосан GSM стандартида кўрсатилади. Перфектум ва Узмобайл компаниялари CDMA стандартларида хизмат кўрсатади.