"Ўзбектелеком" 5 февралга қадар интернет яхши ишламаслиги ҳақида огоҳлантирди

Oбуна бўлиш
Компания бир ой давомида ҳамкорлар тармоқларида профилактика ишларини олиб боради, шу боис мамлакат ҳудудида интернет фаолиятида маълум тўхташлар рўй бериши мумкин, дейилади “Ўзбектелеком” сайтида.

Эслатиб ўтамиз, “Ўзбектелеком” Акциядорлик компанияси ўз тармоғи билан Ўзбекистон Республикаси барча ҳудудларини қамраб олган катта телекоммуникациялар оператори ҳисобланади.

Замонавий технологиялар асосида қурилган телекоммуникация тармоғидан фойдаланиб, компания қуйидаги хизматларни тақдим этади: қайд этилган ва мобил алоқа операторлари ҳамда провайдерлари каналларини ижарага бериш; халқаро ва шаҳарлараро алоқа; овозли алоқа ва маълумотлар узатиш барча хизмат турларини тақдим этади; интернетга уланиш, видеоконференсалоқа ва бошқалар..

Бундан ташқари, компания давлат тузилмалари ва идоралари учун энг катта телекоммуникация хизматлари етказиб берувчи бўлиб ҳисобланади.

 

Янгиликлар лентаси
0