ТОШКЕНТ, 4 янв — Sputnik. Янги йил бошидан буён эстрада артистларини жонли куйлаш учун рағбатлантириш ишлари бошланади, деб хабар беришди “Ўзбекнавода” Sputnik мухбирига.
Мутахассиснинг фикрига кўра, бугунги кунда фонограмма давр талабига айланиб қолишининг сабаби — бу унинг қўшиқ ижро қилиш жараёнини арзонлаштириш воситаси бўлганлигидир. Ҳар қандай артист ҳам эстрада-симфоник оркестр билан биргаликда куйлашга маблағи етмайди.
“Тўлақонли биринчи категорияли эстрада-симфоник оркестри 101 мусиқачидан ташкил топган бўлади. Қандай ижрочининг бунақа гуруҳ блан биргаликда куйлашга маблағи етади? Оркестрдаги ҳар бир мусиқачига пул тўлаш керак бўладику. Шунинг учун ҳофизлар кўпинча студияда қўшиқсиз мусиқа (минусовка) ёздириб олишади. Лекин, баъзан “плюс-фонограмма”лар ҳам учраб туради, яъни артистлар жонли овозда куйламаслиқ ҳолатлари. Биз ҳозир ушбу вазиятдан чиқиш чораларини излаяпмиз. Артистларни жонли куйлашга ундаш чораларини излаяпмиз”, — деди “Ўзбекнаво” вакили.
Мутахассиснинг фикрига кўра, бугунги кунда фонограммаларни ишлатиш бўйича республикада ҳеч қандай расмий талаб йўқ. Ваҳоланки, мустақилликдан кейин салкам 25 йил ўтди, ушбу вақт ичида артистларнинг саҳнадаги ижро сифати билан ҳам “ҳисоб-китоб” қилиш вақти келди. Ҳофизларнинг профессионал куйлаш даражасини ошириш керак. Сифати паст қўшиқлар билан эстрадани тўлдирмасдан, ҳақиқий талантларга йўл очиб бериш керак. Ўзбекистонда, худога шукур, шундай ижрочилар етарли.
“Бизда ажойиб оркестрлар, мусиқачилар бор. Ҳозирги кунда улар артистлар билан кам ишлаб, кўпроқ ресторанларда ижро қилишаётгани туфайли, биз саҳнадан “фонограмма”ли қўшиқлар эшитаяпмиз. Жонли мусиқа ва жонли ижро санъатидан узоқлашиб кетмоқдамиз.
Шунинг сабабдан ҳам биз эстрада аристларини мумтоз мусиқа эстрада-симфоник оркестрлари биан “дўстлаштирмоқчими”. Натижада бизнинг томошабин фақат жонли мусиқали ва жонли ижроли концертларга бориш имконига эга бўлади”, — деб ўз фикрини билдирди суҳбатош.
Томошабин сохта ижродан чарчаганини тасдқловчи омил сифатида, “Ўзбекнаво” вакили шундай мисол келтирди. Яқинда, декабрда, Тошкентдаги “Истиқлол” санъат саройида мақом кечаси бўлиб ўтди. У ерда фақат жонли мусиқа ва жонли овозларда ўзбек миллий қўшиқлари ижро этилди. Билетлар яхши сотилиб, 4 минг кишилик зал томошабинга тўла эди. Мақом бу мураккаб санъат тури, оммавий эмаслигига қарамасдан 2,5 соат давом этган концерт вақтида, ҳеч ким зални тарк этмади, ҳамма қизиқиб тинглади.
Шу билан бир вақтда, мутахассис, эстрададаги муаммолар ҳам секин секин ҳал қилинишига ваъда берди. Барча муаммолар ҳал қилинмасада, маълум яхшиланиш албатта бўлади, деб ваъда берди “Ўзбекнаво” вакили.