ТОШКЕНТ, 3 янв — Sputnik. Москванинг Тимирязев суди ЛДПР партияси етакчиси шаъни, қадр-қиммати ва ишчанлик обрўсини ҳимоя қилиш мақсадида собиқ Иттифоқнинг биринчи президенти Михаил Горбачевдан Владимир Жириновский фойдасига 6 минг рубл товон пули ундирди, РИА Новости хабарига кўра.
Маълум бўлишича, Горбачёвнинг сиёсий мемуарларидаги иккита жумла Жириновскийни судга мурожаат этишга ундаган. ЛДПР партияси етакчисининг сўзларига қараганда, бу жумлаларда у аҳлоқсиз шахс сифатида гавдалантирилган.
Судда Горбачёв номидан иштирок этган вакил, бу жумлаларга шунчаки баҳо берувчи мулоҳаза сифатида қаралишини талаб қилган.
Шундай қилиб, судья. ЛДПР партияси етакчисининг етказилган маънавий зарар учун 1 миллион рубл товон пули тўлаттириш талабини қисман бўлса-да, адо этди.
Судья қорорига мувофиқ, нашр қилинган маълумотларга суд қарори ҳақида хабар қилиш йўли билан раддия берилади. Собиқ Иттифоқнинг собиқ президенти эса Жириновский фойдасига 6 минг 300 рубл миқдорида товон пули тўлайди.
Судья “Горбачевга ҳужум уюштирган” деган жумлани ҳақиқатан ҳам шахс қадр-қиммати ва ишчанлик обрўсига путур етказади, деб топди. Жириновскийнинг экстремистик маъно касб этувчи шиорларни бақириши ҳақидаги гап эса маънавий зарар сифатида тан олинмади.