ОАВ: 2016 йилда “Ислом Давлати”га барҳам берилмайди

© Ethiopian press"Ислом Давлати" жангарилари.
Ислом Давлати жангарилари. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
АҚШ Президентининг Миллий хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари Бен Родс таъкидига кўра, Америка “ИД” таъсир доирасини “қисқартириши” мумкин холос, гуруҳ фаолияти эса давом этаверади.

ТОШКЕНТ, 3 янв — Sputnik. “Ислом Давлати” террорчилик гуруҳи 2016 йилда тўлиқ йўқ қилинмайди, деб ҳисоблайди АҚШ Президентининг Миллий хавфсизлик маслаҳатчиси ўринбосари Бен Родс, РИА Новости CBS News хабарига  кўра.

“ИД” фаолияти давом этаверади. Бу йил ҳам улар йўқ қилинмайди", — таъкидлади Родс Оқ Уйда бўлиб ўтган брифинг чоғида. Родс “ИД”ни ҳозирда кичик кўламда ўз фаолиятини давом эттираётган “Ал-Қоида”га қиёслади.

Шу билан бир қаторда, АҚШ “ИД”ни “хавфсиз ҳудуд”лардан маҳрум қилишга умид боғламоқда. “Бу уларни Ироқ ва Сурияда катта ҳудудларни назорат қилишдан чеклайди”, таъкидлайди Родс.  

Родс, шунингдек, 2016 йилда Сурия можаросининг “сиёсий ечими” топилишига ҳамда сурияликлар тез орада “барқарор ва осуда келажак” сари элтувчи йўлни кўришларига умид билдирди.

Эслатиб ўтамиз, декабр ойида журналистлар билан учрашув доирасида Барак Обама АҚШ “ИД”га ҳар қачонгиданда кучлироқ зарба бераётганини алоҳида таъкидлаган. Америка президенти, шунингдек, АҚШ “ИД”га барҳам бера олмаслигини ҳам айтиб ўтган.

Янгиликлар лентаси
0