ТОШКЕНТ, 2 янв — Sputnik. Республикадаги бир қатор вазирликлар корхоналар ёпиш тартибини такомиллаштириш учун чоралар ишлаб чиқара бошлади, Иқтисодиёт вазирлиги вакили хабарига кўра.
Ҳозирги вақтда амал қилаётган кичик бизнес ва тадбиркорлик корхоналарни ёпиш тартиби жуда узоқ ва бир неча мураккаб босқичлардан ташкил топган.
“Агар корхона уч ой мобайнида банк ҳисоб рақамларида ёки олти ой мобайнида ишлаб чиқариш фаолияти олиб бормаган ҳолларда, амал қилаётган қонунларга биноан уни ёпиш жараёни бошланади. Лекин бу жараён албатта давлат ташкилотлари томонидан текширишни назарда тутади. Айнан шу жойда турли қийинчиликлар бошланади”, — деди суҳбатдош.
Бугунги кунда давлат реестрида беш йилдан бери фаолият кўрсатмаётган корхоналар ҳам бор. Уларган нисбатан текширув жараёни ҳали бери тугатилмагани сабабли уларни ёпиш ва реестрдан чиқаришнинг иложи йўқ.
“Бу, биринчидан, текширувлар бир неча кунга чўзилиши мумкин, иккинчидан, баъзан, текширув натижасида корхона раҳбарларини ва мулкдорларини аниқлашнинг иложи йўқ бўлиб чиқади. Бу эса корхонани ёпиш имконини бермайди. Шу сабабдан ҳам ҳукумат томонидан саҳага таалуқли қонунларни қайта кўриб чиқиш таклиф қилинган. Бу соҳада, асосий жавобгарлик Давлат Солиқ хизмати зиммасига юкланган, — деди мутахассис.
Фаолияти тўхтаган корхоналарни ёпишнинг янги жараёнини ишлаб чиқиш Давлат Солиқ қўмитаси, Давлат Монополиядан чиқариш ва рақобатчиликни ривожлантириш қўмитаси, Адлия вазирлиги ва Иқтисодиёт вазирликлари икки ой мобайнида Вазирлар маҳкамасига таёр таклифлар киритиши керак.