ТОШКЕНТ, 2 янв — Sputnik. Эрон ТИВ шия тарғиботчиси Нимр ан-Нимрнинг Саудия Арабистонида қатл қилинишини қаттиқ қоралади ва ушбу араб мамлакати террорчиларни қўллаб қувватлашда ва ўзларининг танқидчиларини қатл қилишда айблади. РИА Новости Press TV хабарига асосан.
Ислом тарғиботчиси шайх Нимр ан-Нимр Саудия Арабистони ҳукумати томонидан 2012 йилда мамлакат шарқида ўтказилган норозилик намойишида қўлга олинган эди. 2014 йилда у мамлакатда тарқоқлик, қиролга бўйсунмаслик ва террорчилик ташкилоти тузганликда айбланиб ўлим жазосига маҳкум қилинган эди.
Саудия Арабистони террорчиликда айбланаётган 47 киши қатл қилинганлигини эълон қилди. Улар орасида “Ал-Қоиданинг” Саудия Арабистонидаги бўлимларидан бирининг раҳбари Фарис аз-Заҳрони ва шия тарғиботчиси ан-Нимр бор эди.