Қирғизистонда қашшоқлар сони беш йил давомида 4,5 баравар камайди.

© Sputnik / Табылды Кадырбеков / Медиабанкка ўтишБишкек шаҳри кўриниши
Бишкек шаҳри кўриниши - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Шу билан бир вақтда, энг кам иш ҳаққи ҳам 20% га ошди, Қирғизистон Меҳнат ва Ижтимоий ривожланиш вазирлиги хабарига асосан.

ТОШКЕНТ, 2 янв — Sputnik. Охирги беш йил давомида Қирғизистонда қашшоқлар сони 4,5 баравар камайди, Қирғизистон Меҳнат ва Ижтимоий ривожланиш вазирлиги матбуот хизмати хабарига асосан.

2010 йилда Қирғизистонда давлат тўнтирилиши юз берган эди. Унинг натижасида собиқ президент Курбанбек Бакиевнинг ваколати бекор қилнган эди.

“2010 йилда аҳолининг 5,3 % қашшоқликда яшар эди, 2015 йилда эса фақат 1,2 % аҳоли ночор аҳволда”, — деди матбуот хизмати вакили.   

Унинг сўзларига қараганда республикада энг кам иш ҳақи ҳажми ҳам 20% га ошди ва ҳозирги кунда 1466 Сомни (20 $) ташкил қилади.  

Давлат ушбу давр ичида кафолатланган ойлик даромад миқдорини ҳам 2 бараварга ошириди. Унинг эвазига кам таъминланган кўп болали оилалар “болалар ёрдам пули” олиш ҳуқуқига эга бўладилар. Бугунги кунда, агар оиланинг ҳар бир аъзосига ойлик маош 810 Сомдан кам миқдорни ташкил қилса, вояга етмаган болаларга давлат ёрдам пули белгиланади, деб изоҳлашди матбуот хизмати вакиллари.  

Ушбу давр мобайнида қашшоқликда яшовчи Қирғизистонликлар сони ҳам 33,7 % дан 30,6 % га камайди. Ҳозирги пайтда, Қирғизистонда, қашшоқлик чизиғини белгиловчи энг кам даромад ойига 30 Долларни ташкил қилади.

Янгиликлар лентаси
0