Янги йил оқшоми Францияда 804 автомобилга ўт қўйилди

Oбуна бўлиш
Францияда Янги йил оқшоми 804 автомобилга ўт қўйилди. Полиция 600дан зиёд шубҳали кишиларни қўлга олди.

ТОШКЕНТ, 1 янв — Sputnik. Янги йил оқшоми Франция ҳуқуқни сақлаш органлари 622 шубҳали шахсларни қўлга олди, РИА Новости Франс Пресс хабарига асосан.

Франция Ички Ишлар вазири Бернар Казневнинг сўзларига қараганда қўлга олинган шахсардан 368 киши вақтинча қамоққа олинган.

“Ушбу натижалар Франция ҳуқуқни сақлаш органлари фаолиятининг самарадорлигини тасдиқлайди”, деди Бернар Казнев.

Казнев айтишича, ушбу Янги йил оқшомида Франция ҳудудида 804 автомобилга ўт қўйилган. Бу сон қанчалик катта бўлмасин, ўтган йилгидан 14,5% га кам. Ўтган йил Янги йил оқшомида 940 автомобилга ўт қўйилган эди.

13 ноябрда бўлиб ўтган терактлардан кейин, Франция ҳукумати Янги йил байрами кунлари хавфсизлик чораларини жиддий равишда кучайтирди.

Ўтган йил 13 ноябрда Парижда бўлиб ўтган терактлар оқибатида 130 киши қурбон бўлган эди. Ушбу ҳужум учун жавобгарликни ИД террорчи ташкилоти олди.

 

 

 

Янгиликлар лентаси
0