Ўзбекистонда кичик юк машиналари учун 70% акциз солиғи киритилди

© Sputnik / Игорь Зарембо / Медиабанкка ўтишHyundai кичик юк машинаси
Hyundai кичик юк машинаси - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Янги акциз солиғи тўлиқ вазни 5 тоннадан кам бўлган кичик юк машиналарига нисбатан қўлланилади. Ушбу чора миллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш учун киритилган.

ТОШКЕНТ, 1 янв — Sputnik. Ўзбекистон ҳукумати 2016 йил 1 январдан бошлаб кичик юк машиналари учун импорт акциз солиғи киритди, жума куни эълон қилинган ҳукумат қарорига мувофиқ.

Маҳсулот нархидан 70% миқдорлаги акциз солиғи Ўзбекистонга олиб кирилаётган, вазни 5 тоннадан кичик бўлган, кичик юк машиналари учун мўлжалланган, дейилган ҳужжатда.

Ҳозирги вақтга қадар ушбу турдаги автотранспорт воситалари олиб кирилганда, фақат маҳсулот нархидан 30% миқдорда божхона солиғи ва Қўшимча қиймат солиғи тўланар эди.

2015 йилнинг июл ойида GM Uzbekistan МЧЖ Хоразм вилоятида Chevrolet Labo юк машнасиниишлаб чиқаришни йўлга қўйди. Завод қуввати – йилига 5 мин автомобил.

Республика Божхона қўмитаси таъкидлашига кўра, охирги 3 йил давомида Ўзбекистонга 16 мингга яқин кичик юк-машиналари олиб кирилган. Уларнинг 95% Хитой ва Жанубий Кореядан олиб келинган.

Янгиликлар лентаси
0