Пермлик эркак ўз қизи ва ўғлини 9-қаватдан улоқтирди

© Sputnik / Юрий Лашов / Медиабанкка ўтишТез ёрдам автомобиллари.
Тез ёрдам автомобиллари. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Терговчилар тахминига кўра, эркак деразадан аввалига 10 яшар қизини, сўнг 9 ёш ўғлини улоқтирган ва шундан сўнг ўзи сакраган. Ота ва болаларнинг аҳволи жуда оғирлиги айтилмоқда.

ТОШКЕНТ, 31 дек — Sputnik. Пермлик шифокорлар бир кун олдин ўз болаларини 9-қаватдан улоқтирган ва уларнинг кетидан ўзи ҳам сакраган эркак ҳозир жуда оғир аҳволдалигини таъкидлашмоқда, РИА Новости хабарига кўра.

Ушбу ҳодиса Россиянинг Пермь шаҳрида 30 декабр куни содир бўлган. Терговчилар тахминига кўра, эркак деразадан аввал 10 яшар қизини, сўнг 9 ёш ўғлини улоқтирган ва охирида ўзи сакраган. Фожеага гувоҳ бўлганлар дарҳол фавқулодда хизмат ходимларини чақирганлар. Эркак ва болалар зудлик билан Пермь шифохонаси реанимация бўлимига ётқизилган. Эркакка нисбатан “икки бола ҳаётига суиқасд қилиш” моддаси бўйича жиноий иш қўзғатилди.

"Эркак ва болалар жуда оғир аҳволда. Улар ҳали ҳам ҳушига келгани йўқ” – хабар қилади манба.

Ҳозирда терговчилар воқеа сабабини ўрганишмоқда. Қўшнилар, оила танишлари сўроқ қилиняпти. Маълумотларга қараганда, оила ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларида рўйхатда турмаган.

"Эркак ўн йил олдин мия жароҳатини олгани маълум бўлди. Ҳозирда мутахассислар бу унинг руҳий ҳолатига таъсир кўрсатганми-йўқми аниқлашмоқда” – ўз хабарини якунлад манба.

Янгиликлар лентаси
0