ТОШКЕНТ, 31 дек — Sputnik. Ўзбек-қирғиз чегарасида Ўзбекистон чегарачилари ноқонуний йўл билан олиб ўтилаётган юкни тўхтатиб қолишга муваффақ бўлдилар.
Номаълум шахс қирғиз давлат рақамига эга “Мерседес” автомобилида Ўзбекистондан Қирғизистонга контрабанда юк олиб ўтишга ҳаракат қилган, мамлакат ҳуқуқни сақлаш органлари маълумоти асосида.
Мазкур ҳодиса Фарғона вилояти Сўх туманида маҳаллий вақт билан 02:30да рўй берган. Чегарачилар жиноятчини тўхтатиш мақсадида, ҳавога огоҳлантириш тариқасида ўқ узишган. Жиноятчи чегарачилар талабига бўйсунмаган ва машинани тўхтатмаган. Ўзини тўхтатишга ҳаракат қилган чегарачини эса уриб кетган.
Манбанинг сўзларига қараганда, “Мерседес”ни тўхтатиш учун, чегарачилар наряди ҳаракатланаётган транспортга қарата ўқ очишган. Натижада, номаълум шахс автомобилни ташлаб, кўздан ғойиб бўлган. Автомобилда 5,2 минг килограмм жийда аниқланган.
Айни вақтда ҳарбий хизматчининг аҳволи оғирлиги таъкидланмоқда. Ушбу иш юзасидан Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан жиноий иш қўзғатилган.