1 январда Ер шари аҳолиси 7,3 миллиардни ташкил қилади

Oбуна бўлиш
Статистик маълумотларга кўра, аҳоли сони кўплиги бўйича биринчи ўринда Хитой, ундан сўнг Ҳиндистон ва АҚШ туради. Россия - 142,423 миллион аҳолиси билан тўққизинчи ўринни эгаллаган.

ТОШКЕНТ, 31 дек — Sputnik. 2016 йил 1 январга келиб Ер шари аҳолиси қарийб 7,3 миллиард кишини ташкил қилади, АҚШ аҳоли сонини рўйхатга олиш Бюроси маълумоти асосида.

Бир йил ичида дунё аҳолиси 78 миллионга ёхуд 1,08% га ортган. 2016 йилнинг 1 январида аҳоли сони 7 миллиард 295 миллион 889 минг 256 кишини ташкил қилиши аниқланган.

Аҳоли сони кўплиги бўйича биринчи ўринда — Хитой (1,367 миллиард киши) туриши аниқланган. Ундан сўнг Ҳиндистон (1,252 миллиард) ва АҚШ, сўнгра Индонезия, Бразилия, Покистон, Нигерия, Бангладеш турар экан. Россия 142,423 миллион аҳолиси билан 9 ўринни эгаллади.

Янгиликлар лентаси
0