Туркия ва Саудия Арабистони Россияга қарши бирлашмоқда

© Sputnik / Сергей Гунеев / Медиабанкка ўтишТуркия президенти Тойиб Эрдўғон.
Туркия президенти Тойиб Эрдўғон. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Туркия президенти Ражаб Эрдўғоннинг “ИД” террорчиларига қарши шахсий коалиция ташкил қилган давлат - Саудия Арабистонига сафари давом этмоқда. Сиёсатшунос Араик Степанян фикрича, Анқара ва Ар-Риёд Москвага қарши бирлашмоқда.

ТОШКЕНТ, 30 дек — Sputnik.  Туркия президенти Ражаб Эрдўғоннинг “ИД” террорчиларига қарши шахсий коалиция ташкил қилган давлат — Саудия Арабистонига сафари давом этмоқда, РИА-Новости хабарига кўра.

Экспертлар таъкидлашларича, Ар-Риёд  тузган альянс замирида Россияга қарши сиёсат ётганини илғаб олиш қийинмас. Коалиция Сурия президенти Башар Асад ҳукуматини йўқ қилишни бош мақсад қилиб олган. Туркия ҳукумати учун эса бу айни муддао.

Бундан ташқари, Саудия Арабистони ва Туркия стратегик ҳамкорлик бўйича Кенгаш ташкил қилиш ниятида. Бу Анқара ва Ар-Риёд ўртасидаги иккиёқлама муносабатларда муҳим босқич бўлиши кутилмоқда.

Геосиёсий муаммолар Академияси президиуми аъзоси ва масъул котиби, сиёсатшунос Араик Степанян Саудия Арабистони Россия ва Туркия муносабатларидаги зиддиятдан фойдаланяпти, дея таъкидламоқда.

"Саудия Арабистони иттифоқдошга муҳтож. Араб Амирлиги, Баҳрайн ёки Қатар сингари майда давлатлар бу ролга тўғри келмайди. Саудия Арабистонига катта ҳарбий куч керак. Сабаби, мамлакат қуролли кучлари ҳарбий муаммоларни ечишга қодир эмас. Шу боис, Саудия Арабистони Туркия билан дўстлашиб, ўз кўнглини ҳотиржам қилиб олди. Туркия бу борада ўзига иттифоқдош эканини у аллақачон фаҳмлаган. Саудия Арабистони раҳбарияти ва Туркия давлати раҳбарлари қўрқув исканжасида, уларнинг хаёлича ҳар бурчакда “русча таҳдид” яширинган. Бундан ташқари, бу мамлакатларнинг ички сиёсатида зиддиятли муаммолар жуда кўп. Давлат раҳбарлари ўз режими келажагидан ҳавотирдалиги шубҳасиз. Россия-Туркия муносабатларидаги зиддиятдан Эрдўғон таҳликага тушиб қолгани кафтдек намоён. Туркия президенти Россия ўч олишидан қўрқяпти. Шу боис ҳам, бу икки давлат стратегик иттифоқ тузишга қарор қилди”, — деди Араик Степанян Sputnik радиоси эфирида.

"Россия Сурияда олиб борган террорчиларга қарши кампаниясида самарадорлигини намоён қилди. Шу боис, бу урушда Россия етакчи ролга чиқиб олиши уларни ҳавотирга соляпти”, — ҳисоблайди сиёсатшунос.

Аммо Степаняннинг фикрича Туркия ва Саудия Арабистони ҳеч қандай ҳарбий иттифоқ туза олмайдилар.  

"Фикримча, улар ҳарбий иттифоқ тузолмайди. Туркия — Нато аъзоси. Альянс таркибига кирувчи мамлакатлар эса НАТОга қўшилмаган давлат билан ҳарбий иттифоқ тузишга ҳақли эмас. Бордию Туркия қуролланган можарога аралашиб қолса, ўртага НАТО тушиши керак бўлади. Бу европаликларга зарилми? Фикримча, йўқ. Туркия ўзига истаганча иттифоқдош топиши мумкин, лекин улар орасида ҳарбий иттифоқдош бўлмайди”, — хулоса қилди Араик Степанян.

Янгиликлар лентаси
0