ТОШКЕНТ, 30 дек — Sputnik. Ўзбекистонда ҳафта охиригача нисбатан иссиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Қор ёғиши кутилмаяпти. Янги йил байрамида ҳаво ҳарорати ушбу давр климат нормасидан 5-8 градус баланд бўлиши кутилмоқда.
“Янги йил оқшоми ва 1-2 январ кунлари республиканинг баъзи туманларида ёғингарчилк бўлиши мумкин.Тунги температура + 5 +8 градус, кундузи бўлса ҳаво + 13 +18 градус бўлиши кутилмоқда”, — деди Ўзбекистон бош синоптиги Ирина Зайцева, “Народное слово” газетасига.
Республиканинг баъзи бурчакларида ёмғир ёғиши мумкин.
Синоптиклар айтишига қараганда, илиқ Янги йил, яъни ҳаво ҳарорати 12 градусдан баланд бўлиши, Ўзбекистонда ҳар 4-5 йилда бўлиб туради.
Энг “иссиқ” Янги йил Тошкентда 2010 йилда бўлган. Ўшанда ҳаво ҳарорати + 18… +19 градусни ташкил қилган эди. Энг совуқ Янги йил эса 2008 йилда бўлган: Тошкентда совуқ ҳарорати —10 градусга етган.