Ҳиндистонда ҳар 20 дақиқада номусга тегиш жинояти содир этилади

© Sputnik / Григорий Сысоев / Медиабанкка ўтишУяли алоқа телефони.
Уяли алоқа телефони. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ҳиндистон полицияси 600 минг нафар зўравонга улар ҳали ҳам кузатувда эканини эслатувчи SMS хабар юборади.

 

ТОШКЕНТ, 30 дек — Sputnik. Янги йил арафасида 600 мингга яқин ҳиндистонлик зўравонлар ва аёлларни таҳқирлаган собиқ маҳбуслар полициядан ўзларини яхши тутиши лозимлигини эслатувчи хабар оладилар, РИА-Новости хабарига кўра.

"Сиз ва сизнинг телефонингиз ҳамон кузатув остида. Ҳозир тўғри ҳатти-ҳаракат қиляпсиз, деган умиддамиз. Сизга бахтли Янги йил тилаймиз!”, дейилган Ҳиндистон шимолий штати — Уттар-Прадеш полицияси хабарида.

"Зўравонларга йўлланган мактубни — полиция улар ҳақида тўлиқ маълумотга эгалиги ҳақида эслатма дейиш мумкин. Бундан жиноят содир этишдан тўхтатиб турувчи омил сифатида фойдаланмоқда. Биз уларга аёлларга зарар етказиш учун қилинган ҳар бир уриниш жиддий чоралар кўрилишига олиб келишини уқдирмоқчимиз”, — дейди аёллар ишонч телефони раҳбари полиция катта офицери Навниет Секера.

Офицернинг сўзларига қараганда, зуғум кўраётганлиги ҳақида арз қилган 500 мингга яқин ҳинд аёллари ҳам, шунга зарурат туғилган тақдирда, полиция уларга ёрдамга келишга тайёрлиги ҳақида огоҳлантирилади.

Жиноятларни қайд этиш Миллий бюро маълумотларига кўра, Ҳиндистонда ҳар куни 93 нафар аёл жинсий зўравонликка дуч келади. Ўртача ҳисобда Ҳиндистонда ҳар 20 дақиқада номусга тегиш жинояти содир этилади. Ҳиндистонда аёллар учун энг ҳавфли шаҳар — бу Нью-Деҳли ҳисобланади. 2013 йилда бу ерда 391 маротаба номусга тегиш жинояти содир этилган.

 

Янгиликлар лентаси
0