Бензин нархи 45 сўмга ошди

© Sputnik / Максим Богодвид / Медиабанкка ўтишБензин қуйиш шаҳобчаси.
Бензин қуйиш шаҳобчаси. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
1-январдан бошлаб бензин, дизел ёқилғи, шунингдек, транспорт воситалари учун мўлжалланган қуюлтирилган ва суюлтирилган газ истеъмоли учун солиқ нархи ошмоқда.

ТОШКЕНТ, 30 дек — Sputnik.1-январдан бошлаб бензин, дизел ёқилғи, шунингдек, транспорт воситалари учун мўлжалланган қуюлтирилган ва суюлтирилган газ истеъмоли учун солиқ нархи ошмоқда.

Президентнинг 22-декабрда эълон қилинган “Ўзбекистон Республикасининг 2016 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ бензин, дизель ёқилғи ва транспорт воситалари учун газ истеъмолидан олинадиган солиқларга янги ставка белгиланди, «Газета.uz» хабарига кўра.

2016 йилнинг 1 январидан бензин ва дизель ёқилғи учун солиқ 45 сўмга (1 литр учун 290 сўмдан 335 сўмгача), суюлтирилган газ нархи — 30 сўмга (1 литр учун 200 сўмдан 230 сўмгача) ва қуюлтирилган газ — 35 сўмга (1 куб метри 240 сўмдан 275 сўмгача) ошади.

Автомобил ёқилғиси истеъмоли учун солиқ унинг чакана савдо нархига киритилган. Ҳозирда 1 литр бензин нархи: Аи-80 — 2030 сўм, Аи-91 — 2235 сўм, Аи-95 — 2460 сўм, дизель ёқилғи нархи — 2200 сўмга тенг.

Янгиликлар лентаси
0