ТОШКЕНТ, 30 дек – Sputnik. Россиянинг Монополияга қарши кураш қўмитаси Москва шаҳар бошқармаси "Google"ни реклама ҳақидаги қонунни бузганликда айбламоқда, муассаса сайтида берилган хабарга асосан.
Муассасанинг Реклама назорати хизмати хабар беришига кўра “Ҳайдовчилик гувоҳномаси. Сотиб олиш www.***.ru Расмий гувоҳнома. Муддат ва сифати кафолатланган. Қўнғироқ қил!” мазмунидаги реклама матни Google AdWords хизмати томонидан чоп этилган.
“Ҳайдовчилик гувоҳномаси сотиш ёки сотиб олиш мумкин бўлган маҳсулот эмас. Уни фақат қонун томонидан белгиланган тартибда олиш мумкин. Шунинг учун, бундай мазмундаги матн чоп этиш — реклама ҳақидаги қонунни тўғридан-тўғри бузишдир”, — дейилган муассаса вакили Ирина Гудкованиг хабарида.
Эслатиб ўтамиз, ҳозир Анти-монополия қўмитаси ва Google орасида бошқа иш юзасида ҳам суд жараёни кетмоқда. Ушбу йилнинг сентябр ойида Қўмита “Google”ни, мобил операцион системалар бозордаги етакчилигидан фойдаланиб, Android маркетда олдиндан белгиланган дастурлар рўйхатига асосан компания ишлаб чиққан дастурлар жойлаштиришда айблаганди. Қўмита томонидан Googleга 18 декабрга қадар ушбу камчиликларни бартараф этиш топширилганди.
Google Қўмита қароридан норозилигини билдириб ва Москва арбитраж судига мурожаат қилган эди.