ТОШКЕНТ, 30 дек — Sputnik. Саудиа Арабистони ҳукумати 23 нафар аёлни “Ал-Қоида” ва “Ислом Давлати” террорчилик гуруҳларига алоқадорлиги устидан текширув ишларини ўтказмоқда, хабар қилади «Ал-Арабия» телеканали ҳолатга алоқадор манбага таянган ҳолда.
Телеканал берган маълумотларга кўра, бир нечта аёлнинг айби исботланган ва уларга қамоқ жазоси берилган.
Расмий манбаларга мувофиқ, гумондорлар устидан суд икки йил олдин бошланган.
Октябр ойида 27 яшар Ум Овейс иши кўрилган. Аёл “ИД” сафига қўшилиб, Twitter орқали “ИД” ҳамда “Ан-Нусра” етакчилари билан боғланиб турган.
Декабр ойида яна бир 25 яшар аёл устидан қўзғатилган иш кўриб чиқилди. “Ал-Қоида” ва “ИД” аъзоси бўлган бу аёл исломчилар раҳбарларидан бири — Абу Бакр ал-Бағдодийга садоқатини баралла эълон қилиб, Қиролликда зўравонлик тарғиботи билан шуғулланганликда айбланган.
Саудия Арабистони бундан олдин 34 давлат иштирокида ислом ҳарбий коалициясини тузганлиги ҳақида эълон қилган эди. Уюшган оператив марказ Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёдда жойлаштирилиши кўзда тутилмоқда. Коалиция, баёнот матнига мувофиқ, “мусулмон халқлари учун хавф туғдираётган террорчиликка қарши кураш” ва “миллатларнинг ўз-ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқига асосан”, ташкил қилинган.