ТОШКЕНТ, 30 дек — Sputnik. Афғонистон хавфсизлик кучлари томонидан мамлакатдаги етти провинцияда ўтказилган террорчиларга қарши махсус операциялар давомида 22 нафар жангари йўқ қилинди, мамлакат Ички ишлар вазирлиги хабарига кўра.
"Нангархар, Парвон, Фарёб, Кандоғор, Ғазни, Ҳирот ва Ҳилманд провинцияларида ўтказилган операциялар натижасида 22 нафар қуролланган жангари йўқ қилинди, 11таси жароҳатланган, яна учтаси ҳибсга олинган", — дейилади хабарда.
Террорчиларга қарши операциялар Афғонистон миллий армияси аскарлари ва Миллий хавфсизлик директорат(NDS) ҳамкорлигида ўтказилган. Рейд давомида аниқланган қурол-яроғлар заҳираси тортиб олинган.
Афғонистонда сўнгги ойларда вазият сезиларли ёмонлашди. Илгари мамлакат қишлоқ ва туманларининг каттагина қисмини эгаллаб олган “Толибон” радикал ҳаракати эндиликда йирик шаҳарларга ҳужумга ўтган. Сентябрь ойи охирида “Толибон” жангарилари Шимолий Афғонистондаги 300 минг аҳоли сонига эга бўлган Қундуз шаҳрини босиб олди. Ҳозирда улар Ғозни ва Қобул шаҳарларига ҳужум уюштиришмоқда.