ТОШКЕНТ, 30 дек — Sputnik. Эрон ҳарбий қўшинлари Ормуз бўғозида АҚШ ҳарбий авиатташувчиси (авианосец) “Гарри Труман”дан 1,4 км масофада ракеталар учириб ҳарбий машғулотлар ўтказди, РИА Новости NBC телеканали хабарига кўра.
Ракеталар бутунлай бошқа томонга қараб учирилганига қарамасдан, АҚШда ушбу ўқув машғулотларини “хавфли иғвогарлик” деб атади.
Телеканал хабарига кўра, ўқув машғулотлари ўтказилаётган ҳудудда АҚШнинг эсминеци (сув ости кемалари, учувчи аппаратлар ва ҳарбий кемаларга қарши курашувчи кўп мақсадли ҳарбий кема), Франция фрегати (тезюрар, автоном ҳарбий кема) ва бир неча тижорат кемалари бўлган.
Телеканал хабарига кўра, Эрон Ҳарбий денгиз флоти ракета учириш ҳақида хабар тарқатганда, АҚШ кемаси “белгиланган халқаро коридорда бўлган”. Огоҳлантриувчи хабардан кейин бир неча бошқарилмайдиган ракеталар бўғоздаги кемаларда қарама-қарши томонга учирилган, шунинг учун Америка ёки бошқа давлат кемалари ушбу ракеталар мақсади бўлмаган.
Ормуз бўғозининг шимолий қисми Эрон ҳудуди ҳисобланади. Икки ёки ундан кўп АҚШ авиаташувчи кемалари бир неча йил давомида Форс кўрфазида доимий равишда бўлиб келган. 2013 йилда АҚШ Мудофаа вазирлиги бюджети қисқартирилиши мунособати билан ушбу кемалар бўғоздан олиб чиқиб кетилган эди.