Россияда текинхўрлар маъмурий жазога тортилиши мумкин

© Sputnik / Сергей Кузнецов / Медиабанкка ўтишҒалабанинг 68 йиллигига бағишланган Коммунистик партия митинги
Ғалабанинг 68 йиллигига бағишланган Коммунистик партия митинги - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россия аҳолисининг 45% Жиноят кодексига ҳеч қаерда ишламайдиганлар учун мажбурий меҳнат жазоси киритиш тарафдори.

ТОШКЕНТ, 29 дек — Sputnik. Россия фуқароларининг салкам ярми – 45%, текинхўрликни маъмурий жазолаш тарафдори. Уларнинг фикрига кўра, ишлашдан бош тортаётган фуқароларни бир йилгача мажбурий меҳнат жазоси билан жазолаш керак, дейилган Бутунроссия аҳоли фикрини ўрганиш маркази хабарида.

Россияликларнинг кўпчиллиги, текинхўрлик бу — тўғри келадиган иш бор бўла туриб, ишлашдан бош тортиш, деб тушунади. Сўралганларнинг 21% барча ишсизларни текинхўр деб тушунади, 8% эса — барча биров ҳисобидан кун кўраётганларни.

Петербурглик депутатлар 2015 йил апрелида текинхўрларни жазолаш ҳақидаги қонун учн овоз бергандилар.

Собиқ Иттифоқнинг Маъмурий жиноятлар кодексида собиқ “Текинхўрлик”банди бор эди. Унга кўра текинхўрларга бир йилгача мажбурий меҳнат жазоси ёки икки йилгача қамоқ жазоси берилар эди. 1991 йилда ушбу банд бекор қилинди.

ЖКнинг ушбу бандини қайтариш учун нафақахўрларнинг 59%, коммунистик партия аъзоларнинг 53%, қўллаб қувватлашмоқда.

Сўралганларнинг 46% ушбу қонунни қабул қилишга қарши, лекин яна 45 % ЖКнинг текинхўрлик банди қайтариш тарафдори ва 1 йил мажбурий меҳнат бунинг учун етарли жазо деб ҳисобламоқда.

Жамият фикрини ўрганувчилар Россиянинг 46 вилоятидаги 130 аҳоли пунктидан 1600 нафар фуқароларни сўровга тутди. Сўров хатоси эҳтимоли 3,5% дан кам.

Янгиликлар лентаси
0