ТОШКЕНТ, 29 дек — Sputnik. Ўзбекистон республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан Ўзбекистонда аккредитация қилинган журналистлар рўйхати эълон қилинди. ТИВ матбуот хизмати хабарига кўра.
Ушбу рўйхатга кўра Ўзбекистонда аккредитация қилинган журналистлар орасида 14 киши Хитой ОАВлари вакили, 5 Туркия вакили, Озарбайжон, Афғонистон, Буюк Британия ва Россиядан иккитадан журналист, Эрон ва Покистондан журналист бор.
Ўзбекистондан Россияда иккита журналист фаолият кўрсатмоқда: “Россия сегодня” Халқаро ахборот агентлигидан Дмитрий пивоваров ва “Интерфаксдан” Сардор Ҳасанов.
Ўзбекистон ҳудудида аккредитация қилинмаган журналистлар фаолияти таъқиқланган.