Ўзбекистонда қабул қилинаётган янги қонунлар анти-коррупцион экспертизадан ўтказилади

© fotoliaҚонун ва ҳуқуқ рамзи
Қонун ва ҳуқуқ рамзи - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон адлия вазирлиги янги норматив-ҳуқуқий актлар лойиҳаларини антикоррупцион экспертиза қилиш методикасини ишлаб чиқди.

ТОШКЕНТ, 28 дек — Sputnik. Бундан буён ишлаб чиқилаётган норматив-ҳуқуқ актлар лойиҳалари – қонунлар, парламент, президент ва Вазирлар маҳкамаси қарорлари, маҳаллий ҳукумат органлари ва вазирликлар норматив-актлари   антикоррупцион текширувдан ўтказилади, Lex.uz сайти хабари асосида.

Ушбу текширув услуби Ўзбекистон Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқарилди.

Унда айтилишига қараганда, янги методиканинг асосий вазифаси – лойиҳаларда коррупция учун имкон яратиши мумкин бўлган ҳолатларни олдиндан аниқлаш ва уларни бартараф этиш учун керакли маслаҳатлар беришдир.

Лойҳани таърифловчи матн қисқа ва лўнда қилиб ва оддий сўзлар ёрдамида изоҳланиши, унда ишлатилган тушунча ва терминлар фақат бир хил тарзда, қонунларда кўрсатилгандек, талқин қилинган бўлиши керак. Эпитет, метафора, чел эл иборалари, эскирган сўзлар ва  иборалар ишлатилиши таъқиқланади.                                                                                                                   

Антикоррупцион экспертиза Ўзбекистон Адлия вазирлиги, Қорақалпоғистон Адлия вазирлиги ва Тошкент шаҳар Адлия бошқармаси томонидан, объектив ва мустақил тарзда амалга оширилади.  

 

Янгиликлар лентаси
0