ТОШКЕНТ, 28 дек — Sputnik. "Америка “Ислом Давлати” террорчилик гуруҳи етакчиларини Ироқдан олиб чиқиб кетяпти", дейди Ироқ кўнгилли қуролли кучлари қўмондони, РИА-Новости, Fars агентлиги хабарига кўра.
Анбар провинцияси Ар-Рамади ва Ал-Фалужжа туманларида ўтказилаётган операцияларнинг бир оз муддатга тўхташи Қўшма Штатлар аралашуви билан боғланмоқда.
“Америка “ИД” бошлиқларини вертолётлар ёрдамида номаълум йўналишда олиб чиқиб кетмоқда, — дейди кўнгилли ҳарбийлар қўмондони Хайдар ал-Хуссайн ал-Ардави.
Ироқ ҳарбий кучлари Ар-Рамадини ИД жангариларидан тозалашда давом этишаётгани таъкидланмоқда. Ушбу операция ёрдамида икки юз нафарга яқин террорчи яширинган деб гумон қилинаётган шаҳар марказий қисмига йўл очилиши режалаштирилган.
Ар-Рамади “ИД” жангарилар томонидан жорий йилнинг май ойида босиб олинган. Ироқ кўнгилли Қуролли кучлари сешанба куни шаҳарни террорчилардан озод қилиш бўйича ҳарбий операцияни бошлаган эдиАр-Рамади “ИД” жангарилар томонидан жорий йилнинг май ойида босиб олинган. Ироқ кўнгилли Қуролли кучлари сешанба куни шаҳарни террорчилардан озод қилиш бўйича ҳарбий операцияни бошлаган эди.