Туркияда “Ислом Давлати” жиноятларини фош қилмоқчи бўлган журналист ўлдирилди

© Commons.wikimedia / Wouter EnglerЖиҳод байроғи.
Жиҳод байроғи. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Журналист Суриядаги уруш ҳақида бир қанча фильмлар суратга олган эди. Шунингдек, у сурия кундалик ҳаётидан сўзловчи Hentah газетаси бош муҳаррири сифатида фаолият юритар эди.

ТОШКЕНТ, 28 дек — Sputnik. Суриялик журналист ва документалист Нажи ал-Жерф кеча кечқурун Туркия жануби-шарқида отиб ўлдириб кетилди, РИА Новости, Deutsche Welle нашри хабари асосида.

Бу хабарни “Ракку сассиз ўлдиришади” уюшмаси ҳам тасдиқлади.

"Режиссёр Нажи Ал-Жерф, икки фарзанднинг отаси, Туркиянинг Газиантеп шаҳрида тўппончадан отиб ўлдирилди", — хабар қилинган уюшма Twitterида.

Турк ОАВ хабари асосида Deutsche Welle газетаси ёзишича ал-Жерф “Ислом Давлати” террорчилик гуруҳи содир этган жиноятлар ҳақида сўзловчи ҳужжатли фильм устида иш олиб бораётган бўлган.

 

Янгиликлар лентаси
0