Россия ва Ўзбекистон гуманитар ҳамкорлик дастурини белгилашди

© Sputnik / Михаил КлиментьевРоссия ва Ўзбекистон байроқлари
Россия ва Ўзбекистон байроқлари - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ҳамкорлик дастури уч йилга мўлжалланган бўлиб, икки мамлакат орасида маданий гуманитар ва илмий-маърифий соҳаларида ҳамкорликни назарда тутган.

ТОШКЕНТ, 28 дек — Sputnik. Келаси йилда Ўзбекистон ва Россия 2016-2018 йилларда маданий-гуманитар ва илмий-техник соҳаларда Ҳамкорлик дастури имзолашга келишиб олишди, Россотрудничество вакили хабарига кўра.

Россотрудничество вакилининг фикрига кўра ушбу ҳужжат мамлакатлар орасида гуманитар, стратегик ва иттифоқчилик мунособатларини ривожлантиришда катта рол ўйнайди.

“Мисоли сифатида, ушбу йилда Ўзбекистонда ўтказилган ғалабанинг 70 йиллигига бағишлаб ўтказилган бир қатор тадбирларни келтириш мумкин. Улар қаторида Россиялик маданий ташкилотлар томонидан ўтказилган мавзуий анжуманлар,  Ғалабага бағишланган халқаро илмий-амалий анжуман, байрам концертлари, 60 мингга яқин тасма тарқатилган “Георгий тасмаси” тадбири”, — деди суҳбатдош.   

Ундан ташқари Ўзбекистонлик ветеранлар Москва ва Санкт-Петербургда ўтган, давлатлараро “Бирлик билан эришилган буюк Ғалаба” ва Ғалаба намойиши  қатнашишди.

Россотрудничество вакили хабарига кўра бошқа тарихий саналар ҳам эътиборлан четда қолмади. 2015 йилда Ўзбекистонда рус шоири Сергей Есенин таваллудининг 120 йиллиги, Константин Симоновнинг 100 йиллиги, буюк композитор Георгий Свиридовнинг 100 йиллиги ва албатта, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби, рус рассоми, Қорақалпоғистон Давлат Санъат музейи асосчиси Игорь Савицкий таваллудининг 100 йиллиги нишонланди.

Ўзбекистон аҳолиси орасида Россия маданий ваколатхоналари томонидан ўтказилаётган Масленица, Славян ёзуви куни каби рус миллий байрамлари,  Сабантуй  татар миллий байрами ва Бошқир миллий анъаналари фестивали каби тадбирлар катта қизиқиш уйғотмоқда. 

Янгиликлар лентаси
0