ТОШКЕНТ, 27 дек — Sputnik. “Қурдистон озодлик лочинлари” (TAK) гуруҳи Туркияда янги террорчилик ҳужумларини уюштиришини айтиб, пўписа қилмоқда, РИА Новости, Independent газетаси маълумоти асосида.
Террорчилик гуруҳи бундан сал олдин Истанбул аэропортида рўй юз берган портлаш учун масъулиятни ўз бўйнига олган эди.
Independent газетасида ёзилишича, ТАК эндиликда “янги террорчилик ҳужумлари”ни амалга ошириш билан пўписа қилмоқда.
Туркиядаги вазият “Ислом Давлати” террорчилик уюшмаси томонидан Суруч туманида амалга оширилган терактдан сўнг бирдан зиддийлашган эди. Теракт натижасида 33 қурд фаоли ўлдирилган. 200 нафарга яқин полициячи, ҳарбий ва жисмоний шахслар Қурд жангарилари қурбонига айланганлар.