ТОШКЕНТ, 28 дек — Sputnik. Ўзбекистонлик футбол ҳаками Равшан Эрматов дунёнинг энг яхши рефериси унвонини қўлга киритди. Бу ҳақда танлов ташкилотчиси Globe Soccer Awardsнинг Твиттердаги расмий саҳифасида хабар берилган.
Равшан Эрматов 2014 йил 9 та учрашувда ҳакамлик қилиб, дунё рекордини ўрнатгани учун жаҳон футболининг энг истиқболли арбитрларидан бири сифатида эътироф этилмоқда.
Ғолибларни тақдирлаш маросими якшанба куни Дубайда ўтказилди. Ғолиблар машҳур футболчи ва мураббийлардан иборат ҳакамлар ҳайъати томонидан аниқланган.
Йилнинг энг яхши футболчиси сифатида Лионель Месси эътироф этилди. “Энг яхши клуб” — "Барселона" бўлган бўлса, якунланаётган йилнинг энг яхши мураббийи деб Марк Уильмотс тан олинди.