Россия банки Қрим ва Севастополь мамлакат таркибига киритилгани муносабати билан 100 рубллик янги банкнотани муомалага киритди. 20 миллион нусхада чиқарилган купюрани қуйидаги видеода томоша қилишингиз мумкин.
Банкнотанинг Қримга бағишланган томонида Қримнинг асосий ёдгорликларидан бири — "Қалдирғоч ини" тасвирланган. Иккинчи томонида – Севастополь бухтасида чўктирилган кемаларга ёдгорлик, ҳамда Иван Айвазовскийнинг “Рус эскадраси Севастопол рейдида” картинасидан фрагмент келтирилган.